ПУЛЬМОНОЛОГ, ТИББИЁТ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ ДИЛОРОМ РАҲИМОВАНИНГ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ…

0

 

Бу хасталик асосан юқори ва қуйи нафас олиш йўлларини зарарлайди. Иммунитети мустаҳкам бўлган инсонларда бу касалликка чалиниш хавфи жуда паст бўлади, чалинган тақдирда ҳам осон ўтказадилар.

Демак, иммунитетни мустаҳамлаш зарур. Қандай қилиб? Тўғри овқатланиш, бадантарбия ва нафас машқлари орқали.

Таомномада албатта оқсиллар бўлиши, таомлар хилма-хил ва таркибида минераллар, витаминлар, айниқса С витамини кўп бўлиши лозим.

Энг муҳим 9 маҳсулот:

1. ЛИМОН.

Лимонни блендерда майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч марта бир чой қошиқчадан истеъмол қилинг.

2. ЧАКАНДА (облепиха).

Фойдали хусусиятлари қуритилган меваларида ҳам сақланади. Ҳар куни чаканда мевасидан чой дамлаб ичинг.

3. СМОРОДИНА.

Мураббоси ҳам, музлатилгани ҳам бирдек фойдали. С витаминидан ташқари бу мевада А, В6, В12, кальций, калий, темир, магний ва натрий бисёр.

4. НАЪМАТАК.

Наъматак сиропи, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали. Кечқурун термосга ўн дона наъматак меваси солинг ва устидан қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи мазкур дамламадан ичиб юринг. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.

5. ТУЗЛАНГАН КАРАМ.

Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилинг.

6. ПИЁЗ.

Пиёз табиий антиботик экани барчага маълум.

7. САРИМСОҚ.

Шамоллаш ва вирусдан асрашдан ташқари, саримсоқ юрак қон-томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.

8. ТВОРОГ.

Уй шароитида тайёрланган творог айниқса ўта фойдали. Кунига 150 гр творогга смородина, чаканда ёки лимон қўшиб истеъмол қилиш организм учун кони фойда.

9. ТУХУМ.

Нонуштага битта тухум ейиш зарур. Унда А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К, Н, РР витаминлари шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир — қайнатилган тухум таркибида ана шу фойдали витаминлар бўлади.

Турли озиқ-овқатларга аллергияси бўлган инсонлар гипоаллерген маҳсулотлардан фойдаланишлари касаллик профилактикаси учун муҳим ҳисобланади!

Бадантарбия учун энг осони — кўп юриш (3-5 км). Бунда «соғломлаштирувчи» юриш жуда катта самара беради. Юришнинг бир неча турлари бор:

Сайр қилиб юриш (оддий юриш).

Соғломлаштирувчи (бунга скандинавча, таёқ билан юриш ҳам киради).

Спортча юриш.

Нафас гимнастикаси.

COVID-19 касаллигига чалинганларга шар шишириш мутлақо мумкин эмас. Енгил нафас олиш ва айниқса чиқариш асосида бажариладиган машқлар билан бошлаш лозим ва уларни бемор доимий тарзда бажариши лозим. Бунда кўкрак қафасида зўриқиш пайдо бўлмаслиги, сатурация тушиб кетмаслиги зарур.

COVID-19 касаллигининг ўткир даврида бемор қорин орқали нафас олиш усулларини ўрганиши керак бўлади.

Саломат бўлинг!!!

 

loading...