Тошкентда 20 ёшли йигит одамларнинг пластик картасидан 10 млн сўмдан ортиқ пулни ўғирлади

0

20 ёшли И.М. 2020 йилнинг 29 майидан 9 июнигача «Қўйлиқ деҳқон бозори» ҳудудида ўрнатилган банкомат ёнида туриб, пластик картадаги пулни нақдлаштириш мақсадида келган жами 7 нафар фуқарога пулларни нақдлаштиришда ёрдам беришини айтган. Йигит улардан пластик картани олиб, пулларни нақдлаштириш жараёнида, пластик картага уланиш SMS хабарномасини ўзининг уяли телефон рақамига яширинча ўрнатиб олган. Пластик карта рақами ва махфий кодни уяли алоқа воситасига сақлаб олиб, фуқароларнинг пластик картаси ҳисобидаги жами 10 миллион 497 минг 410 сўм маблағни яширин равишда эгаллаб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бектемир тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

И.М. дастлабки тергов жараёнига айбланувчи тариқасида жалб қилинган. Тергов ҳаракатлари якунида жиноят иши, айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судга юборилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here