ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ЕГУЛИКЛАР ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Олма қадимда мунисалик рамзи ҳисобланган.

2. Банан гуллари инфекцияни ўлдириш хусусиятига эга.

3. Ўрта асрларда сут ичиш ҳашамат ҳисобланган. Аниқроғи, сутни фақат бадавлат кишилар ичишган.

4. Карамель Қадимий Мисрликлар тарафидан яратилган.

5. Ер юзида илк маротаба бегемот гўштидан шўрва пиширилган.

6. Илгари чақадиган пашшалардан халос бўлишда одамлар саримсоқдан унумли фойдаланган.

7. Гиппократнинг таъкидлашича, ит гўштидан тайёрланган шўрва кўплаб хасталикларга даво эмиш.

8. Чақадиган пашшалар ҳозиргина банан еган одамга биринчи бўлиб ташланади.

9. Кашандаларга помидор ва сабзи истеъмоли тавсия этилмайди.

10. Олманинг уруғини еб бўлмайди. У заҳарли. Одамни ўлдиришгача боради.

11. Картошка чипслари 1853 йили яратилган.

12. Фанда тарвуз, ошқовоқ, помидор ва бодринг ҳам мева ҳисобланади.

13. Кофени катта дозаларда ичиш одамни ўлимга олиб боради.

14. Сабзининг ранги қачонлардир сиёҳ рангида бўлган экан.

15. Кока-кола унитазларни тозалашда тенгсиздир.

16. Саноатда турли бўёқлар ва елимлар ишлаб чиқаришда сутдан унумли фойдаланишади.

17. Одам умрининг 5 йилини овқатланиш билан ўтказади.

18. Японияда янги сўйилган от гўшти таъмини берувчи музқаймоқ тайёрлашади.

19. Илгари ичкетарни даволашда кетчупдан фойдаланишган.

20. Фастфудхўрлар ҳар гал севимли таомига қўшиб жами 12 та бегоналар сочини паққос туширишади.

21. Эрталаб уйқунгиз очила қолмаса, олма енг. У дарров сергак торттиради.

22. Одамнинг оғиз бўшлиғида 40 000 тадан кўпроқ бактерия яшайди.

23. Одам ошқозонида овқат тахминан 6 соатча сақланиб қолади.

24. Одам овқатлангандан кейин орадан 21 дақиқа ўтгачгина қорни тўйганини чуқур ҳис эта бошлайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

loading...