ДЕПАРДЬЕНИ ЯНА НОМУСГА ТЕККАНЛИКДА АЙБЛАШМОҚДА…

0

 

Париж прокуратураси 71 ёшли машҳур актёр Жерар Депардьени номусга текканликда айблаб тайёрланган жиноят ишини судга тақдим этди. Суд ушбу ишни атрофлича кўриб чиқиб ҳукм эълон қилиши керак бўлади. Аризачи яна ўша исми-шарифи сир тутилган 20 ёшли актриса.

Эслатиб ўтамиз, шу актриса 2018 йили ҳам Депардьенинг устидан шикоят қилганди. Аризасида актёр уни уйига расман тасдиқланмаган пьеса устида репитиция ўтказиш учун чақиргани, аммо уйига кириб келгач, тегина бошлаганини таъкидлаганди. Бироқ терговчилар бу ариза бўйича аниқ далиллар бўлмагани сабабли жиноий ишни ёпишга мажбур бўлишган.

Жерар Депардье 2013 йили Россияга кўчиб ўтган. Уни Саранскда доимий рўйхатдан ўтказишган. Бироқ 2018 йили яна Парижга кўчиб ўтди. Шунга қарамай, Россия фуқаролигини ҳам сақлаб қолди.

 

loading...