ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

 

2020 йил 1 август соат 23: 30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 783 (+214) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 193 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун мамлакатимизнинг 12 та ҳудудида жами 835 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди.

Шундай қилиб, юртимизда 15 299 (+835) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 9 337 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Дарвоқе, 2020 йил 1 август соат 10:00 дан ҳозирга қадар республикамизда 774 киши коронавирус юқтиргани аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here