ТОШКЕНТЛИК ЭРКАК ПИСКА ЁРДАМИДА ХОТИНИГА ЖИДДИЙ ЖАРОҲАТ ЕТКАЗДИ…

0

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1977 йили туғилган Қувончбек исмли эркак 1980 йилда таваллуд топган хотини Дилдора билан жанжаллашиш жараёнида унинг чап юзи ҳамда чап қўл қисмига писка ёрдамида жиддий жароҳат етказди. Қўшниларнинг айтишича, эр-хотин тез-тез жанжаллашиб туришаркан.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноят иши очилиб, суд ҳукми ҳам эълон қилинган. Қувончбек 5 йил умрини турмада ўтказади.

 

loading...