ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ… (ЖАДВАЛ)

0

 

Афсуски, шу йилнинг 1 август куни мамлакатимизда 774 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Фарғона вилоятларида жами 835 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 24 783 нафар бемордан 15 299 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 337 нафар бемордан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

 

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here