ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

КАНАРЕЙКА ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Канарейка одамлар билан яшай бошлаганига 500 йилдан ошди. Шу муддат ичида унинг товуш ускунаси ҳам ўзгариб кетган. Унинг овози ёввойи табиат қўйнидаги бошқа қушларникидан буткул фарқ қилади.

2. Энг машҳур канарейка тури «гарц роллери» деб номланган. У Германияда яратилган ва сайрашидаги мусиқийлик кучлилиги билан қариндошларидан устун туради.

3. Ҳозирги кунда дунё бўйича 120 дан ортиқ канарейка тури мавжуд.

4. Канарейкалар ҳар йили орнитологлар ташкил этадиган махсус чемпионатларда иштирок этишади. Канарейканинг сайрашига ҳакамлар ҳайъати баҳо беради.

5. Канарейкалар энг мураккаб мусиқий асарларни ҳам жуда осон ёдда сақлаб қолади. Бундан ташқари, худди тўтиқуш каби одамнинг гапирган гапларини ҳам такрорлашни хуш кўради.

6. Улар одамлар руҳиятига ижобий таъсир этиб, кўп ҳолларда жанжаллашган эр-хотинларни яраштириш қувватига эга. Албатта ўзининг гўзал сайраши билан.

7. Канарейка ўртача 15 йил умр кўради ва умрининг охирига қадар сайрашдан тўхтамайди.

8. Ҳаётда нафақат сариқ, балки оқ, жигарранг ва қизил рангли канарейкалар ҳам бор.

9. Испания монополистлари ўз даврида канарейка билан савдо қилиш асносида улар яшайдиган манзилларни Европанинг бошқа давлатлари вакилларидан сир тутишган. Бундан ташқари, ўзга давлатдан келган харидорга фақат эркагини сотишган. Бу ишни улар ўзга давлатда ҳам канарейка кўпайтирилиб, ўзларининг бизнеси ўлмаслиги учун қилишган.

10. Канарейкани ёлғиз сақлаган маъқул. Агар бир неча қафасда алоҳида-алоҳида канарейка боқилса, улар бир-бирига ҳасад қилиб умуман сайрамай қўяди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

loading...

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here