Божхоначилар катта миқдордаги сифати кафолатланмаган дориларнинг ноқонуний аланмасига чек қўйишди

0

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига доир навбатдаги ҳолат фош қилинди. Бу хақда Давлат Божхона қўмитаси хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Д. бошқарувидаги “Лада Веста” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинага хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжати бўлмаган 1200 дона “Minoxodil” номли дори воситалари ортилгани маълум бўлди.

Шу тариқа, соч ўстириш учун мўлжалланган мазкур дори воситалари 144 млн. сўмга пулланаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...