ЭСЛАТМА: ЎЗБЕКИСТОНДА ҚАТЪИЙ КАРАНТИН 15 АВГУСТГА ҚАДАР ДАВОМ ЭТАДИ…

0

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автомобиллар ҳаракати чекланиши муносабати билан ўрнатилган айрим блок-постлар олиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Эслатиб ўтиш жоиз, республика бўйича қатъий карантин 15 августгача узайтирилган. Бу вақт давомида кўплаб чекловлар (https: //kun. uz/28947063) амалда бўлиб турибди.

Бугун — душанба, 3 августдан бошлаб жума, 7 августгача транспорт воситаларига куннинг муайян соатларида ҳаракатланишига рухсат берилади:

Автотранспортда эрталаб соат 07: 00 дан 10: 00 гача ва кечки вақт соат 17: 00 дан 20: 00 гача ҳаракатланиш мумкин.

Фуқаролар белгиланган вақтда транспорт воситаларидан фақатгина ўз ҳудуди доирасида фойдаланишлари мумкин. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириш ва аксинча йўналишдаги транспорт ҳаракати бундан мустасно.

Фақат 2 тоифа автотранспорт воситалари сутка мобайнида тўсиқсиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга:

махсус рухсатномаси бор машиналар

махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга машиналар

Автотранспортда ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ 8-9 август (шанба-якшанба) кунлари ҳам жорий этилиши белгиланган.

 

 

loading...