«Коронавирус ҳам, инсульт ҳам эмас». Руслан Шариповнинг қандай касаллик билан вафот этганига ойдинлик киритилди (видео)

0

Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов оламдан ўтгани ҳақида хабар берилган эди. Хонанданинг дўстлари «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Руслан Шариповни хотирлаб, интернет тармоқларида тарқалган «коронавирусдан ўлди, инсульт бўлибди», мазмунидаги фикрларга муносабатини билдирди.

«Руслан ака умрининг охирги кунларида уйларида эдилар. Кўчага ҳам унақа кўп чиқмас эдилар. Асосан телефонда гаплашардик, ҳафтада 2-3 марта уйларига бориб, кўришиб турардик.

Ижтимоий тармоқларда ўтирамиз, «Instagram», «Facebook», «Telegram»ларда улар ҳақида ҳар хил негатив фикрлар юрибди. Уларни яқиндан билганим учун, ундай эмас, у фикрлар бўлмаган гап деб бемалол айта оламан.

Улар инфаркт касали билан вафот этдилар. Шифокорлар берган хулоса телефонимда турибди, хоҳласангиз, кўрсатишим ҳам мумкин. «Доридан ўлиб қолибди, алкoголдан ўлибди» деган гаплар ҳаммаси бекор.

Санжар Абдуюсупов,

Руслан Шариповнинг тутинган укаси».

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов 1966 йил 10 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган. Руслан Шарипов «Болалар», «Байт», «Оригинал», «Садо», «Эски шаҳар», «Ўзбек систем», «Шаҳзод», «Ал вакил», «Сетора», «Ялла», «Бону», «Лайло», «Хўжа», Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Наргиз Зокирова, Равшан Собиров, Аваз Олимов, Дилдора Ниёзова сингари кўплаб мусиқий жамоа ва санъаткорларнинг мега хит тароналари муаллифи ҳисобланади.

loading...