Кўриш билан боғлиқ муаммолардан далолат берувчи аломатлар

0

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда бир ярим миллиард киши кўриш қобилиятининг бирор-бир туридан азият чекади. Кўриш қобилиятини йўқотиш қўрқуви энг кўп учрайдиган фобиялар бешлигида тўртинчи ўринни эгаллайди. Бизнинг энг катта камчилигимиз — офтальмологга мунтазам равишда кўзимизни текширтирмаслигимиздадеб ёзади«Домашний очаг».

Кўриш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмасангиз-да, шифокорлар йилда бир марта кўзни профилактик текширувдан ўтказишни маслаҳат беради. Негаки офтальмолог кўз билан боғлиқ бўлмаган хавфли касалликларнинг дастлабки белгиларини аниқлай олади. Масалан, диабет, юрак касаллиги, саратон ва склероз. Агар кўзингиздаги кўриш ёки ноқулайликнинг ҳар қандай белгиларини сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Баъзида касалликлар бўрон тезлигида ривожланади.

Кечаси машина ҳайдаганда кўзнинг яхши кўрмаслиги

Кўзингизга эътибор беришингиз керак бўлган энг аниқ белги – қоронғида машина ҳайдашдаги қийинчилик. Бу кўриш белгисининг бузилиши бўлиши мумкин. Масалан, ёш билан боғлиқ гиперопия ёки катаракта. Агарда сизда тунги ёруғлик остида белгиларни ажратиш муаммоси пайдо бўлса, тезда шифокорга мурожаат қилинг.

Бир кўзда кўришнинг кескин ёмонлашуви

Агар бемор 60 ёшдан ошган ёки унда гипертония, қандли диабет касаллиги бўлса, бу айниқса хавфлидир. Бундай ҳолат, яъни бир томонлама кўришнинг кескин ёмонлашуви юрак-қон томир тизимида жиддий бузилишларнинг белгиси бўлиши ҳам мумкин.

Кўз олдида қора доғлар пайдо бўлиши

50 ёшдан кейин бу аломат макула дистрофиясини кўрсатади. Агар ўз вақтида мурожаат қилмасангиз, кўриш қобилиятингизни бутунлай йўқотишингиз мумкин.

Кечқурун кўришнинг яхшиланиши

Агар сиз кечқурун кундузгидан яхшироқ кўраётган бўлсангиз, бу ривожланаётган катаракта бўлиши мумкин. Бу кўрликнинг энг тарқалган сабабларидан бири.

Қизил ёки пушти кўзлар

Аллергия, конъюнктивит ва ҳатто глаукома – бу касалликларнинг барчаси кўзингиз ва қовоқларингизни қизил рангга айлантиради. Агар қизариш икки кун ёки ундан кўп вақт ичида кетмаса, дарҳол офтальмолог билан боғланиш зарур.

Нурга нисбатан сезгирлик

Агарда ўта ёруғлик сизга ноқулайлик ва ҳатто оғриқ келтира бошласа, шифокорга ташрифни кечиктирманг. Бу яллиғланиш жараёни билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар ўз вақтида чора кўрилмаса, скар шаклланиши бошланади ва кўриш қобилиятига зарар етказади. Бундан ташқари, нурга юқори сезувчанлик вирусли касаллик, аллергия ёки мигрен аломати ҳам бўлиши мумкин.

Кўришнинг хиралашиши

Кўришнинг равшан бўлмаслигига кўплаб сабаблар мавжуд. Уларнинг барчаси жиддий муаммоларга ишора қилади. Ечим ҳам бошқача бўлиши мумкин. Томчилардан тортиб жарроҳликкача, аммо буни шифокор буюриши керак.

Кўзда оғриқнинг пайдо бўлиши

Инфекция, жароҳат, қуруқ кўз, аллергия ва ҳатто глаукома – фақат кўзда оғриқ пайдо бўлишидаги баъзи сабаблар. Аммо муҳим бир қоида мавжудки, агарда сиз кўз соҳасида озгина оғриқ сезсангиз ҳам тезда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Тез-тез бош оғриғи

Тез-тез ёки жуда қаттиқ бош оғриғи шифокор билан маслаҳатлашиш учун сабабдир. Бундай ҳолат пайдо бўлишининг сабаблари турли хил, аммо улар орасида кўз касалликлари мавжуд. Шунинг учун невропатолог, балки офтальмолог билан учрашиш лозим.

Қуруқ кўзлар

Аёллар, айниқса, менопауза даврида эркакларга қараганда кўпроқ қуруқ кўз синдромига мойил бўлади. Маълум гормонлар ишлаб чиқаришнинг пасайиши шиллиқ пардаларни қуритиши мумкин. Бундан ташқари, қуруқ кўзлар контакт линзалари ёки қуруқ ҳаво туфайли ҳам юзага келиши мумкин.

loading...