Меган Маркл отасига ёзган хатини чоп этган газетага судда ютқазди

0

Аслида воқеа Меганнинг отаси Томасга ёзган хатини матбуотда эълон қилган таблоидни судга бериш билан бошланган эди.

38 ёшли Меганнинг отаси Томас Марклга ёзган шахсий мактубни чоп этган нашрга қарши Сассекс герсоглари судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Эр-хотин таблоидни қирол оиласининг шахсий ҳаётини бузишда айблади. Май ойида иш юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Кейин баъзи айбловлар даъво аризасидан чиқариб ташланди, негаки суд уларни даъвогарнинг ҳиссиётларига асосланган, субъектив деб баҳолади. Энди Маркл юридик тўловлар учун 87 минг доллардан кўпроқ пул тўлаши керак.

Шунингдек, Маркл яна бир суд мажлисини кутмоқда. Унда у ўз ҳимоясида аноним равишда гувоҳлик берадиган дўстларининг шахсини сир сақланишини сўраб, нутқ сўзлайди. Аммо ОАВ вакилларининг фикрича, бундай талаб Британияда очиқ адолат тамойилларига мос келмайди.

loading...