МИБ банкнинг 600 миллион сўмдан зиёд қарзини ундириб берди

0

Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 02.03.2020 йилдаги қарорига асосан Марғилон шаҳрида жойлашган хусусий корхонадан “Ҳамкорбанк” Фарғона филиали фойдасига 618 млн. 754,7 минг сўм ундириш белгиланган.
Аслида, ушбу хусусий корхона раҳбарлари “Ҳамкорбанк” Фарғона филиалидан нон ишлаб чиқариш цехи фаолиятини ташкил этиш мақсадида кредит олишган ва Марғилон шаҳар, Янги Фарғона кўчасида айнан шу йўналишда тадбиркорлик фаолиятини йўлга ҳам қўйишган эди.
Бироқ, тадбиркор банкдан олган кредит қарзларини ёддан чиқариб, қарзини тўлашдан бош тортди, ҳаттоки банкнинг огоҳлантиришларини ҳам писанд қилмади.
Буни қарангки, Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими давлат ижрочиси юқоридаги суд ҳужжати асосида 17.03.2020 йилда қўзғатилган ижро иши бўйича қарздор хусусий корхонаси мансабдор шахсларини огоҳлантирган бўлсада, суд ҳужжатини ижросини таъминлашни ҳаёлига ҳам келтирмади, банкка қарши тўлашни ўйлаб ҳам кўрмади. Гўёки мўмай пуллар унга осмондан тушгандай.
Наилож, давлат ижрочиси суд ҳужжати ижросини таъминлаш учун мажбурий ижро ҳаракатларини ўтказишга киришиб, қарздор банкдан кередит олиш жараёнида гаровга қўйган нон ишлаб чиқариш цехи бино-иншоотларини хатлаш ҳаракатини амалга оширди.
Мана энди, қарздор хусусий корхонаси мансабдор шахслари бошларига деворга теккачгина қилган ишларининг хато эканлигини тушуниб етишди ва 618 млн. 754,7 минг сўм қарздорликни бартараф қилиш имконини ҳам топишди.
Шунингдек, қарздордан Бюро ҳисобига 12 млн. 375,1 минг сўм ижро йиғими ундириб олинди ва корхона раҳбари сувдан қуруқ чиқмади, унинг маъмурий жавобгарлик масаласи ҳам ҳал этилди.
Ҳудди шу каби ҳолат Марғилон шаҳридаги кўп тармоқли ташкилоти билан боғлиқ вазиятда ҳам юзага келган бўлиб, унда ҳам токи хатланган кўчмас мулклари аукцион онлайн савдо шахобчасига қўйилиши вақтига келгандагина 95,2 млн сўм қарзини банкка тўлаб берган.

loading...