Қашқадарёда «Cobalt» ҳайдовчиси 14 ёшли қиз ва унинг 3 ёшли жиянини уриб кетди. Болалардан бири воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этди

0

2020 йил 27 июль куни Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Daryo.uz» хабар берди.

Хабарга кўра соат 17:00 лар атрофида 1959 йилда туғилган фуқаро У.Қ. бошқарувидаги «Cobalt» юқори тезликда келиб, икки нафар: 2006 йилда туғилган И.Д. ва 2017 йилда туғилган Ч.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида 14 ёшли И.Д. исмли қиз воқеа жойида вафот этган. Унинг 3 ёшли ўғил бола жияни оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган ва у ерда ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

loading...