Роли учун ташқи қиёфасини хунуклаштирган актрисалар (фото)

0

Ажойиб ролларни ижро этиш, қизил йўлакдан юриб бориш, машҳурликка эришиш учун актрисалар барчасига тайёр: вазн йўқотади, сочларни қирқади, 40 ёшга қарийди, иложи борича хунук кўриниш учун соатлаб вақтини кўзгу қаршисида ўтказади. «Daryo.uz» ташқи қиёфасини антиқа тажрибаларда синаб кўрган жасоратли актрисаларни ёдга олди.

Шарлиз Терон

Актрисанинг фикрига кўра, ташқи қиёфага ўзгартириш киритиш ғазабни қўзғаш учун эмас, балки муваффақиятга йўл очиш демак. У «Махлуқ» фильмидаги роли учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.

«‘Телба Макс’ фильми ҳар томонлама фойда келтирадиган бўлди. Сочларим шу қадар кўп эдики, уларни эплаб бўлмасди. Мана энди тўлиқ эркинликка эришдим», – дейди сочларидан воз кечган Шарлиз.

Деми Мур

2015 йилда Деми Мурнинг қизи Румер синглиси Таллуланинг сочларини қандай кесишини кўрсатди. У 1997 йилдаги машҳур «Аскар Жейн» драмасидаги онасининг ролидан илҳомланган.

Сигурни Уивер

«Бегона-3» фильми ижодкорлари Сигурни Уиверни илк маротаба сочсиз ҳолда кўрсатишга қарор қилди. Голливудда бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради, одатда суратга олиш жараёни тугагандан сўнг режиссёр айрим картиналар устида қайта ишлайди. Лекин бу пайтда Сигурнининг сочи қайта ўсишни бошлаган эди. Режиссёр Сигурнининг сочини яна бир маротаба қиришини ва бунинг эвазига 40 минг доллар беришни таклиф этади. Шунингдек, актрисанинг каллигини яшириб турувчи худди аслига ўхшаган парик сотиб олинади. Сигурни сочсизликка анча ўрганиб қолган эди, парикни эса икки ёшли қизалоғини қўрқитиб юбормаслик учун киядиган бўлди.

Натали Портман

Натали Портманнинг сочини қириш саҳнаси ибодат билан боғлиқ «Вачовский» фильмининг асосий воқеаларидан бири. Бундан ташқари, Натали ўзининг ташқи кўриниши тамоман ўзгарганидан мамнун бўлган. Актрисанинг сўзларига кўра, сочини кесиш учун анчадан буён шундай қулай имкониятни кутиб юрган.

Наоми Гроссман

«Америка даҳшати қиссаси» сериали доимо актёрларни кутилмаган образларда синаб кўриши билан машҳур. Албатта, кимдадир ўзгариш жуда катта бўлиши керак. Масалан, Наоми Гроссман тасвир учун нафақат сочларини қирдирган, балки сохта бурун, қулоқ ва тишларни кийиб, юз ифодаси ҳамда имо-ишоралар устида ҳам пухта ишлашига тўғри келган. Наомининг айтишича, грим учун тахминан уч соат вақт кетган.

Кейт Бланшетт

Кейт парик кийиб юришни ёқтирмаслигини тез-тез таъкидлайди. У ўзининг бор сочи билан қизиқарли роллар ижро этишни яхши кўради. «Жаннат» фильмидаги роли учун сочларини кесиб ташлаган актриса бу ишни яна такрорлаши мумкин.

Руни Мара

Руни Мара «Аждаҳо нақшли қиз» фильмидаги детектив роли учун махсус тақинчоқлар тақиладиган жойларини бир кунда тештирган. Актриса бундан аввал ҳатто зирак ҳам тақмаган.

Тильда Суинтон

Тильда ҳеч қачон касби учун тажриба қилишдан қўрқмаган. Шунинг учун 84 ёшли бева ва бадавлат аёл образи уни мардона актрисага айлантирди.

Мерил Стрип

Эски классик эртаклар мотивлари асосида суратга олинган «Ўрмон ичкарисида» фильмида Мерил Стрип жуда хунук ҳамда исталган кишини сеҳр-жодусиз ҳам қўрқитишга қодир бўлган ёвуз жодугар ролини ижро этган.

Эмма Томпсон

«Менинг қўрқинчли энагам» фильмида энага Макфи ролини ижро этган актрисанинг ташқи кўриниши қўрқув уйғотса-да, аслида меҳрибон, ҳақиқий сеҳргар. Одатда инсонлар сеҳргарларни ҳам гўзал бўлади, деб ўйлайди. Аммо барча қоидаларда ҳам истиснолар мавжуд.

Гвинет Пэлтроу

«Севги ёмон» фильмида бақалоқ Розмарини ижро этган Гвинет яхшиямки семиришга мажбур бўлмади. Актриса махсус костюмлар ёрдамида ўз ролини қойилмақом тарзда ўйнади.

loading...