Ҳамма ҳайратда: дунёдаги энг хипчабел қизнинг ингичка бели бор-йўғи 34,8 сантиметр экан!.. (Видео)

0

Мьянмалик хипчабел қиз интернет фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди, деб ёзмоқда «The Daily Mail» нашри маълумотларига асосланиб «sputniknews-uz.com».

23 ёшли Су Наинг ўз қомати билан инсон анатомияси тушунчасини бузмоқда. Унинг бели атиги 34,8 сантиметрни ташкил қилади.

Мьянма фуқароси ўзининг Instagram’даги саҳифасида мунтазам равишда суратлар жойлаштиради.

Айрим кузатувчилар уни фотошоп ёрдамида ташқи кўринишини ўзгартирмоқда ёки қовурғаларини олиб ташлаган, деб тахмин қилишмоқда.

“Мен соғломман, тўғри овқатланаман, хавотирга ўрин йўқ. Менинг ташқи кўринишимда бирон бир муаммо бор деб ўйламайман. Бел ингичкалиги –  бу генетика натижаси”, – дейди у.

Буни исботлаш учун у видео жойлаштирди.

Кўпгина фойдаланувчилар унинг ҳақиқатда бели ингичка эканлигидан ҳайратда қолди.

Наинг Гиннес Жаҳон рекордини ўрнатмоқчи эди, аммо бой берди. Унинг бели дунёдаги энг хипчабелдан 1,4 сантиметр каттароқ экан. Рекорд Буюк Британиялик Этел Гарнерга тегишли.

loading...