ЛИВАН ПОЙТАХТИДА КУЧЛИ ПОРТЛАШ ЮЗ БЕРДИ. ЎНДАН ОРТИҚ ОДАМ ҲАЛОК БЎЛДИ… (ВИДЕО)

0

 

Айтишларича, Ливан пойтахти Бейрут шаҳридаги портда жойлашган пиротехника омборида кучли портлаш юз берган. Оқибатда юзлаб одамлар оғир яраланган. Жами ўн киши ўлим топган.

Портлаш яқин атрофдаги уйлар ва биноларни, жумладан, Қозоғистон элчихонаси биносини ҳам ер билан яксон қилган.

Айни пайтларда яраланганлар касалхоналарга сиғмаслиги туфайли қонга ботган ҳолда полда ётишга мажбур бўлмоқда.

Қарангки, «қўрққан олдин мушт кўтарар», деганларидек, Исроил ҳукумати фавқулодда ушбу портлашга алоқаси йўқлигини баён қилган.

Эртага Ливанда мотам куни эълон қилинади.

Ҳозир ҳам қутқарувчилар отрядлари вайроналар остида қолиб кетган жасадларни излаш билан банд. Демак, қурбонлар сони ортиши эҳтимолдан холи эмас.

 

 

loading...