Наманганда устахона ишчиси бировнинг «Нексия»сини сотиб юборди

0

Жорий йилнинг 20 июль куни Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ишонч телефонига мурожаат қилган.

У 13 июль куни “Нексия” русумли автомашинасини устахонага кўрсатиш учун берганлигини, бироқ устахона ишчиси автомашинани Чортоқ туманида яшовчи фуқарога сотиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

loading...