НАВОИЙЛИК ВА ҚАШҚАДАРЁЛИК БЕМОРЛАР КОРОНАВИРУСДАН ВАФОТ ЭТДИ…

0

 

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшаган 44 ёшли Ш. Т. (эркак) да «COVID-19» тасдиқлангач, шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Унга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, эпилепсия каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболиясидан вафот этган.

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшаган 70 ёшли Т. Р. (эркак) да «COVID-19» тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Беморга «COVID-19» инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми асоратлари билан кечган.

Бундан ташқари, бемор юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдромидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

 

loading...