Ўзбекистонда бир кечада 249 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ўта оғир беморлар сони эса 224 нафарга етди

0

🔺2020 йил 4 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 550 (+249) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент вилояти, 79 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Хоразм вилоятида, яна 14 нафари Навоий вилоятида, 11 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 17 262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 9 127 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...