Имом Моликнинг имом Шофеъийга мактуби: «Фарзнинг фарзи нима? Фарз нима билан тўлиқ бўлади?»

0

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳга мактуб ёзди: «Фарз ҳақида нима дейсиз? Фарзнинг фарзи нима? Фарз нима билан тўлиқ бўлади? Фарз бўлмаган намоз қайси намоз? Осмон билан ернинг ўртасидаги намоз қайси намоз?»
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб ёзди: «Фарз дегани беш маҳал намоздир. Фарзнинг фарзи эса таҳоратдир. Фарз Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламга салавот айтиш билан тўлиқ бўлади. Фарз бўлмаган намоз балоғатга етмаган боланинг намозидир. Тарк қилиниши фарз бўлган намоз эса маст кишининг намозидир. Осмон билан ернинг ўртасидаги намоз эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг меърож кечаси ўқиган намозларидир».

@hadis_hikmat

loading...