Лут алайҳиссаломнинг хотини нега лаънатланган қавм билан бирга ҳалок бўлганди?

0

Ибн таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ким бир қавмнинг амалига рози бўлса, яъни иқрор бўлса, ўша қавм билан тирилади, агарчи уларнинг амалини қилмаган бўлса ҳам, худдики Лут алайҳиссаломнинг хотини лут қавми билан маҳшарга йиғилганидек, аслида, у аёл эркак билан эркак алоқасини қилмаганди».

Инсон бир қавм билан яшаганда, уларнинг амалларига рози бўлиб юрса, унга ҳам у қавмга келган бало келади ва ҳатто қиёматда ҳам улар билан бирга тирилади, Лут алайҳиссаломнинг хотини бало келган қавм қилган ишларни қилмас эди. Лекин уларнинг тарафдори эди. Натижада пайгамбарнинг хотини эканлиги ҳам у аёлга фойда бермади ва лаънатланган қавм билан бирга ҳалок бўлди.

loading...