Мен қандай фарзанд бўлдим?..

0

Ўшанда кўксимдан бир нидо отилганди: «Она! Она!» дедим. Аммо онамнинг кичик жуссасини касалхона ичкарисидан бир кир чойшабга ўраб олиб чиқишди. Мен учун дунёдаги бор оламнинг энг улкани бўлган онамни кир чойшабнинг кичик бўлагига ўраб олиб чиқишганди. Бу воқеа 2009 йил 29 июль куни Тошкентдаги касалхонанинг ҳовлисида юз бераётганди. Биз 6 нафар фарзанд ўзимизнинг энг бахтсиз кунимиз, аслида, энг бахтли кунимизни бошдан кечираётган эдик. Негаки, менинг ўқитувчи ҳожи онам ўшанда бизни ўз вақтида ташлаб кетган экан. Ундан кейинги менинг ҳаётимда юз берган воқеалар, «ҳужум»ларни, 28 майда Моноқ элатида Саодат опа ташланган жойга ташлашгани, Юлдузнинг бошига тушган кунлар, 50 ёшдан ошганимда эрдан ажралганим қайғуларини онам кўрмай кетганига шукур қиламан.

Она, бу ҳасратларимни катта уйларнинг баланд деворлари сўйласин сенга…

Воҳ, инсонлар ичида яшайсан… гапирасан, куласан, овқатланасан… ҳамма нарса ўз жойидагига ўҳшайди. Ё, Аллоҳ, аммо ихтиёринг ўзида эмас… “Nurzamon.uz”да, ФБ саҳифамда эълон қилган мақола ва материаллар учунми, «хаёли ўзида бўлмаган одам сифатида» кўрсатиш учун жараёнлар 24 соат тўхтамайди. Шу йил январь ойида кечалари махсус таъсирлар орқали юрагим тўхтаб қолаётганини сезганман. Мен ўз қафасига сиғмай потирлаётган юрагимни тинчитиш учун ўрнимдан туриб ўтирган ҳолимда ухладим. Бу тунги хуружлар «Саломат Вафо касал, кечаси ухламай чиқади» деган факт учун амалга оширилган экан.

Бу не бало эдики, Авиасозлар бозори яқинидаги кафеда овқатланаман десам, овқатга тиқилиб, ҳаво етмасдан, энди ўлдим, деган чоғда нафас йўлим очилиб кетган эди. Бу менинг оламга сиғмаган инон-ихтиёримни жамланган кичик мослама орқали ёнгинамдаги одамлар амалга оширар эди.

Бу балои офат билан кўчада, ишхонада ёки уйда даҳшатли қўрқув пайдо этилади. Ҳар сафар бу ҳолатлар содир бўлганда, бўлди, энди тамом бўлдим, деб ўйлардим, онажон!

Менинг катта ихтиёримни олган бу кичик мослама билан исталган жойда, куннинг исталган вақтида ухлатиламан ёки уйғотиламан. Юз ёш момолар каби овқат устида, компьютер ёнида ухлаб ўтираман…

Она, булар ҳақида кимга арз этаман! Ким мени ҳимоя қилади… Онажон, дардларимни кимга айтаман!

Ахир мен бир ижодкор эркин инсонман. Она, энди мендан Беназир Бухутто образи яратишадими?.. Шарқ оламида ўтказган реформалари учун кўксидан ўқ еб ўладиган қорнида боласи бор замонавий Беназир Бухутто. Қолаверса, одам наслдор жонзот эмас, унинг қалби, юраги бор.

Она, ўзинг биласан, ахир мен жаҳон адабиёти, санъати, маданияти, динларини ҳурмат қиладиган толерант дунёвий одамман… Мен она сифатида кўчадаги лўлининг оч боласига раҳмим келади. Унинг ҳаётини яхшилаш учун бирор иш қилай дейман.

Ҳаётимда содир бўлаётган ишлар учун биров мендан ихтиёр сўрадими… Она, сенинг оналик мақоминг бор. Сен баланд овоз билан дунёга ошкор этгин!

Мен хоразмлик туркман, умр бўйи туркий халқларнинг тақдири, дарду ҳасратлари ҳақида асарлар, ҳикоялар ёздим. Шунинг ортидан тақдиримга қора ёзғитлар келди… Аллоҳдан умидим кўп, менга ва қизимга шафқат қилишар энди..

Мен 58 ёшга чиқдим. Агар менинг имконим бўлса, Афғонистон, Эрон, Туркманистон учун мақолалар ёзай… Қўлимдан не кўмак келса, берай. Аммо биргина жоним билан Шарқ оламини халос қилишга кучим ҳам, умрим етмайди.

Бу ишлар, интригалар… Эй, дўст, мени Сизларнинг ҳимоянгиздан айириш учун қилинаяпти деб айтмоқчиман…

Бу фикрлар четдан қараганда, эриш туюлиши мумкин, аммо буларни ёзишга мажбурман.

Дунёдаги барча миллатларни ҳурмат қилган ҳолда шуни айтмоқчиман. Юқорида ёзганимдай мен туркман, иккинчи Ватаним Туркияни севаман. Мен очиқ, эркин қопали бўлмаган инсонман. Бошқача ҳаётни қабул қила олмайман. Бошқача инсоннинг, аёлнинг ички ҳаётига дахл этилишини шахс конфедиционаллигини бузиш деб баҳолайман.

Мен қаршингизда бош эгаман. Сизларнинг улуғ инсон эканлигингиз, бу юртнинг улкан тарихга эга эканлигини биламан… Аммо мен ўзим истамаган ишга, яъни 58 ёшида бола туғиб дунёга машҳур бўлиш ғоясини истамайман. Сизга кўмак учун қўл чўзгандим. Энди бошимга не иш тушса кўраман…

Она, шунинг учун Сенинг бу ҳасратли кунларни кўрмай кетганинг ҳақида ёзаётган эдим.

Онажон, не қилай… умримда кечган бу ғуссали кунлар Сени мендан олиб кетди. Мен қандай фарзанд бўлдим? Сенинг қиёфанг, нигоҳинг, овозинг, кулгиларингни унута бошладим. Мени кечир, она, бу тақдирим, ўнгланмаган умрим учун тазаррумни қабул айла… Онажон, ётган жойларинг ёруғ бўлсин, мендан рози бўл.

Salomat Vafo Xorazmiya

(«Facebook»даги саҳифасидан)

loading...