ТТА ректори: “Коронавирусдаги пневмония ўпкани кучли шикастлайди, агар бу пайтда яна осма укол (капельница) жўнатсак, бу ўпка шишига олиб келади”

0

Лазиз Тўйчиев, Тошкент тиббиёт академияси ректори:

💉 Уй шароитида даволанаётган берморлар инфузион терапия — венага осма укол олишга қизиқиб қолишди.

🛏 Аммо стационарга оғир аҳволда олиб келинган беморларнинг аксарияти айнан уйда инфузион терапия олгани аниқланяпти.

❌ Коронавирус инфекцияси чақирадиган зотилжам ўпкани кучли шикастлантиради. Агар бу пайтда яна суюқлик жўнатсак — қанақа суюқлик бўлишининг фарқи йўқ, бу ўпка шишига олиб келади. Натижада ўпкага икки томонлама зарба тушяпти. Бунинг негизида ўлим ҳолатлари ҳам кузатиляпти.

❗️Уй шароитида инфузион терапия олиш мумкин эмас. Фақатгина стационар шароитда, мутахассиснинг тавсияси билан, алоҳида кўрсатмалар бўлсагина, осма укол қилиш мумкин.

@koronavirusinfouz

loading...