Видео: Ҳалок бўлган боласини беш кундан бери кўтариб юрган маймун

0

Ҳиндистоннинг Кендужҳар шаҳрида (Орисса штати) маймун ҳалок бўлган боласини бағрига босганича бир неча кун тентираб юрди. Маймуннинг йўлдаги ҳаракатлари акс этган видеога Kalinga TV телекомпанияси эътибор қаратган.

Интернетда тарқалган видеодан кўриш мумкинки, маймун ҳалок бўлган боласини бағрига босиб юрибди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, маймун боласини автомобиль босиб кетган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, она маймун ўз боласини камида беш кундан буён шу ҳолда кўтариб юрибди.

loading...