Тожикистонда президентлик сайловларини ўтказиш санаси маълум қилинди

0

6 август куни Тожикистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида навбатдаги президентлик сайловлари қачон ўтказилиши бўйича қарор қабул қилинган. Парламент қарорига кўра Тожикистон президентлигига сайлов 2020 йил 11 октябрь куни ўтказилиши белгиланган. Сессияни юқори палата раиси — Эмомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли Рустам Эмомали олиб борган.

Аввалги президентлик сайлови 2013 йилнинг 6 ноябрида ўтказилган. Бу сафар сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, Сўғд, Хатлон ва тоғли Бадахшон вилояти ҳамда Душанбе шаҳри ўз номзодини илгари суриши мумкин.

Маълумот учун, Тожикистоннинг амалдаги президенти Имомали Раҳмон мамлакатни 1994 йилдан бери узлуксиз бошқариб келмоқда. Унинг тўнғич ўғли Рустам Эмомали 17 апрель куни Мажлиси миллий (Тожикистон парламенти юқори палатаси) спикери этиб сайланганди. Айни пайтда у 32 ёшда. 2016 йилда мамлакат конституциясига ўзгартириш киритилган бўлиб, президентликка номзоднинг ёши 35 ёшдан 30 ёшгача қисқартирилган. Бу унга навбатдаги президент сайловларида иштирок этиш имконини беради.

loading...