АПЛ 2019/20 йилги мавсумининг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

0

Англия Премьер Лигаси 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини маълум қилди.

Эътиборлиси, ундан «Манчестер Юнайтед»нинг тўрт нафар ўйинчиси ўрин олди. Шунингдек, «Челси»нинг икки нафар аъзоси ҳам даъвогарлар қаторида. Чемпион «Ливерпуль»нинг фақат бир нафар футболчиси рўйхатга кирган бўлса, вице-чемпион «Манчестер Сити»дан бирорта ҳам ўйинчи йўқ

Рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олди:

  • Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»)
  • Жек Грилиш («Астон Вилла»)
  • Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»)
  • Антони Марсьяль («Манчестер Юнайтед»)
  • Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед»)
  • Дин Ҳендерсон («Шеффилд Юнайтед»)
  • Мэйсон Маунт («Челси»)
  • Кристиан Пулишич («Челси»)

Энг яхши ёш ўйинчини танлаш мухлислар, 20 та клуб сардорлари ва футбол экспертлари берган овоз натижалари асосида амалга оширилади.

loading...