Байрутдаги портлашга алоқадор россияликнинг қўлга олингани маълум бўлди

0

Гречушкин Ливан ҳукумати ва Интерпол илтимосига кўра Кипр полицияси томонидан ушланди. Таъкидланишича, россиялик ҳибсга олинмаган, балки унга «бир неча саволлар берилган».

Кипр хавфсизлик хизмати эркакни излаётгани ҳақидаги хабарлар 5 август куни тарқалган эди. Байрутдаги жуда кучли портлашга сабаб бўлган аммиак селитраси юки хабаровсклик Игорь Гречушкинга тегишли Rhosus кемасидан конфискация қилинган. Шундан сўнг тадбиркор банкрот бўлиб, кемани ташлаб кетган. Унинг бортида ишлаётган россиялик ва украиналик денгизчилар эса 1 йил давомида мамлакатда қолиб кетишган.

Байрут портидаги кучли портлаш 4 август куни содир бўлди. Натижада, шаҳарга жуда катта зарар етказилди, 4 мингдан ортиқ одам жабрланди, 300 мингдан ортиғи уйларидан маҳрум бўлди, 100дан ортиғининг жасади топилди.

Ливан кучишлатар идоралари маълумотига кўра, денгиз портидаги омборда сақланаётган 2,75 минг тонна селитра ёнида пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси бузилгани сабабли портлаш содир бўлган.

loading...