Фото: Турк актрисалари пластик операциядан аввал ва кейин

0

Юлдузларнинг узун сочи, оҳу кўзи, бежирим лаби – барчаси мукаммал кўринса-да, аслида ҳаммаси ҳам табиат берган гўзаллик бўлавермайди. Дунёга машҳур турк актрисалари орасидан пластик операцияга мурожаат қилиб, чиройига сунъий чирой қўшганлар ҳам топилади. Айниқса, уларнинг жарроҳлик амалиётидан аввал ва кейин қандай бўлганини таққослаш жуда қизиқ.

Демет Ўздемир, 28 ёш

«Тонг қуши» сериалида бош қаҳрамонни ижро этган актриса партнёри Жан Яман билан суратга олиш жараёнида учрашган. Миш-мишларга кўра, улар эски муносабатни қайта тиклаган, аммо буни барчадан яширишмоқда.


Бирже Акалай, 36 ёш

Бирже нафақат машҳур актриса, балки моделлик билан ҳам шуғулланади. Ҳатто 2004 йил «Мисс Туркия» унвонига сазовор бўлган. Унинг энг таниқли образи «Қора-оқ севги» сериалидаги Асли Чинар.

Фахрие Эвжан, 34 ёш

Машҳур актёр Бурак Ўзчивитнинг турмуш ўртоғи. «Чоли қуши» сериалида бош ролларни ижро этган жуфтлик танишишни айнан суратга олиш жараёнида бошлаган. Шундан буён уларнинг муносабати давом этиб келяпти ва ҳозирда Каран исмли фарзанди бор. Афсуски, келишган турмуш ўртоғининг севгиси ҳам Фахрияни жарроҳлик амалиётига мурожаат қилишдан тўхтата олмади.


Ханде Эрчел, 26 ёш

Ёш бўлишига қарамай, жарроҳлик амалиётига улгурган Ханде Эрчал турк ёшларининг кумиридир. У «Қуёшнинг қизлари» телешоусидаги Селин Йилмас ролидан кейин машҳурликка эришди. Ўшандан буён у сериалларда фақат бош қаҳрамон образини ижро этади. Бир сўз билан айтганда, ёши катта турк юлдузларининг ўрнини эгаллаётган актрисаларда ҳам ўсиш кузатиляпти.

Марям Узерли, 36 ёш

Хуррам Султон юзини манипуляция қилдирганини ҳеч қачон яширмайди. Албатта, кўплаб мухлислар севимли актрисасининг бу ишидан норози, аммо бу Марямни ташвишга солмади. Актриса ўзининг янги қиёфасидан чинакамига хурсанд ва буни яна такрорлаши ҳам мумкин.

Мине Тугай, 41 ёш

Актриса кино ва сериалларда ўнлаб ажойиб ролларни ижро этган. Шунингдек, у бир қанча мукофотларга ҳам эга. Аммо муваффақиятларга қарамай, актриса доимо ёш кўринишни истайди. Шу сабабли ҳам у ёшликдаги гўзалликни қайтариш учун жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилди. Натижага эса сиз баҳо берасиз.

loading...