Гўшт бўлаги тахтакачда тирилиб кетди!.. Интернет фойдаланувчилари ҳайратда (видео)

0

Гўшт бўлаги тахтакачда қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини ҳайратга солди.

Малазиялик Yo!Artist никли фойдаланувчи видеони тармоққа жойлаштирди. Аёлнинг ёзишича, унинг онаси гўштни пиширмоқчи бўлган эди, аммо у томир уришни бошлади. Аёл қўрқиб кетди ва таом пишириш фикридан қайтди.

Видеони кўрган кўпчилик фойдаланувчилар чиндан ҳам даҳшатга тушганини тан олди.

Бошқалар эса “бу ерда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ – янги хом гўштда нерв тўқималари маълум вақт давомида қимирлашда давом этади”, – деб изоҳ ёзишди.

Видеоролик 950 минг марта томоша қилиниб, 13 мингга яқин изоҳ тўплади.

sputniknews-uz.com

loading...