Жиззахда қарздорлик эвазига “MALIBU” автомобили хатланди

0

Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 10.04.2020 йилдаги қарздор “JIZZAX MAXSUS GAZ-SUV” МЧЖдан ундирувчи “NEW NERUD” МЧЖ фойдасига жами 209.562.091 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фориш туман бўлими иш юритувига 16.04.2020 йилда келиб тушган.
Ижро ҳужжати ижроси юзасидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида қарздорга тегишли бўлган 2015 йилда ишлаб чиқарилган, ранги қора, давлат рақам белгиси 25 919 GAA бўлган “MALIBU” русумли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланди.
Бундан ташқари, Фориш туман иқтисодий судининг 07.04.2020 йилдаги ижро варақасига кўра, қарздорлар “International Gold AGRO” ф/х, “OLTIN MO`JIZA” х/к ва “Фориш улгуржи савдо инвест” УБ МЧЖлардан ундирувчи АТ “Асакабанк” фойдасига 719.303.840 сўм ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Фориш туман бўлими иш юритувига 07.04.2020 йилда келиб тушган.
Шундан сўнг, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Фориш улгуржи савдо инвест” УБ МЧЖга тегишли бўлган 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Epica” русумли автотранспорт воситаси қарздорлик эвазига хатланган.


Юқоридаги хатланган автотранспорт воситалари вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига топширилган бўлиб, ҳозирда электрон онлайн аукцион орқали сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

loading...