Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлади

0

Олимлар SARS-CoV-2 вирусининг заиф жойини аниқлади. Тадқиқот «Science Daily» порталида чоп этилди, деб ёзмоқда «sputniknews-uz.com».

Канзас штати университети мутахассислари коронавирусга қарши терапевтик воситани синаб кўрди ва 3С-га ўхшаш протеаз (3CLpro) SARS-CoV-2 ривожланишидаги асосий фермент эканлигини аниқлади.

Лаборатория сичқонларида ушбу протеазлар текширилганда, препарат вирус кўпайишини тўхтатди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, вируснинг «заиф жойи»га бундай таъсир нафақат MERSнинг, балки MERS-CoV ва SARS-CoV-2 коронавирусларининг кўпайишини блокировка қилишга имкон беради. Кейинги қадамда мутахассислар препаратнинг одамларда самарадорлигини синаб кўриш зарурлигини таъкидладилар.

loading...