Тошкентда юқори вольтли электр узатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёл нима қилмоқчи эди?

0

Ижтимоий тармоқларда юқори вольтли электр узатиш тармоғи устунига чиқиб олган шахс ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат бўйича изоҳ берди.

2020 йил 6 август куни Олмазор туманида хизмат олиб борган профилактика инспекторлари А. Каримов ва З. Жабборбергановлар ҳамда патруль-пост хизмати автоэкипажи ходимлари Кичик ҳалқа йўли кўчасида юқори вольтли электр узатиш тармоғи устунига чиқиб олган аёлни кўриб қолишди. Аёл атрофдагиларга ўзини тепадан ташлаб, ўз жонига қасд қилмоқчилигини айтган.

ИИББ ходимлари, шу атрофда бўлган Сергели тумани 8-сон ёнғин-қутқариш қисми мутахассиси сафдор Шерзодбек Нурмуҳамедов билан аёлнинг ёнига чиқиб, уни пастга туширгач, Олмазор тумани ИИО ФМБ 6-сон ИИБга етказишган. Аёлнинг шахси аниқланган: Фарғона вилоятидан бўлган 36 ёшли Д.У. вақтинчалик пойтахтнинг Олмазор туманида яшаб келган.

Ҳозирги вақтда аёл билан психолог иш олиб бормоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

loading...