Ўзбекистонда бир кечада 274 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Ўта оғир беморлар сони эса 217 нафарга тушди

0

🔺2020 йил 7 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 809 (+274) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 39 ёшли Б.С. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 68 ёшли Л.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 9 043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

loading...