Дарёни пулли қайиқда кечиб ўтиб, вилоят марказига қатнаётган одамлар дарди (видео)

0

Қуйидаги видеодаги тасвирлар романтика ёки эшкак эшиш мусобақаси эмас. Норин туман аҳолиси шундоқ ҳам карантинда маблағсиз қолгани учун дарёни пулли қайиқда кечиб ўтиб, вилоят марказига ҳар хил юмуш билан қатнамоқда. Бу бир неча ойдан бери давом этаётган экан.

Маълумотларга кўра, Норин тумани аҳолиси вилоят марказига Норин дарёси кўпригидан қатнаган. Аммо унда бир неча ой муқаддам таъмирлаш ишлари бошланган. Ишлар ҳануз тугамаган.

Бу эса аҳолида қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Бошқа Қорадарё кўприги ҳам карантин сабаб ёпиб қўйилган. Яна бир кўприк – Қоракўл кўприги эса ёпилмаган. Пиёда ўтишга рухсат бор. Коронавирус шунда тарқамайдими? Мантиқни қаранг. Одамлар 4 минг сўм тўлаб борадиган 12 км масофа ҳозирда 75-80 км га айланиб, нархлар 40 минг сўмгача кўтарилган. Халқ жабр чекмоқда. Андижон ва Наманган вилоят ҳокимликлари сукутда. Албатта, қайиқ ағдарилиб, сузишни билмайдиган кимдир вафот этиши керакми? Мутасаддилардан раддия беришларини эмас, муаммони ҳал қилишини кутиб қоламиз.

Зафарбек Солижонов

(“Facebook”даги “Sharhpress.uz”

саҳифасидан)

loading...