Forbes биринчи марта энг кўп пул топадиган Tik Tok юлдузлари рейтингини эълон қилди

0

12 ой ичида (2020 йилнинг июнига қадар) рейтингдаги 7 иштирокчининг ҳар бири 1 миллион доллардан кўпроқ маблағ олди.

Рўйхатда биринчиликни йиллик даромади 5 миллион долларга баҳоланган Эддисон Рэй Истерлинг эгаллади. Унинг рақс видеоси ўтган йилнинг кузида 1 миллион мухлисни жалб қилди ва у декабрь ойида Tik Tok учун тўлиқ вақтини ажратиш мақсадида Луизиан университетини тарк этди. Истерлинг Reebok ва соатсоз Даниэль Веллингтон билан битимлар тузди. Шунингдек, у июль ойида American Eagle кийим-кечак бренди вакили бўлди ва онаси билан Spotify’да ҳафталик подкаст ўтказишни бошлади. Бундан ташқари, Истерлинг ўзининг Item Beauty косметик брендига ҳам эга.

Иккинчи ва учинчи ўринларни опа-сингил Чарли ва Дикси Д’Амелио эгаллаб 4 миллион ва 2,9 миллион даромад олди. Чарли Жимми Феллона тунги шоусига борди ва Tik Tok учун Париждаги Prada модалар ҳафталигини ёритди. Ўзининг 16 ёшини нишонлаб, 60 долларлик костюмни ўз расми ёнига қўшиб қўйди.

Диксининг иши синглиси билан боғлиқ, яъни опа-сингиллар бир-бирининг видеоларида пайдо бўлиб, қўшма шартномалар тузади. Шунингдек, Дикси ўзининг мусиқий карьерасини ривожлантиришга интилади. Унинг биринчи сингли – Be Happy июнь ойида чиқди ва ўша куни Канье Уэст ва Трэвис Скотт томонидан қўйилган видеони ютиб, You Tube трендида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, рейтингдан «тиктокер»нинг энг кўп мухлис базасига эга бўлган Лорен Грэй (даромади 2,6 млн доллар) ҳам жой олган. Ундан кейинги ўринда TalentX истеъдод агентлиги асосчиси ва Tik Tok рақиби – Triller стратегияси директори Жош Ричард (даромади 1,5 млн доллар ) туради.

Бундан ташқари, ушбу рўйхатга Майкл Ле (даромади 1,2 млн доллар) киритилган. Унинг лифтда рақсга тушган иккита видеоси платформада 478 миллион марта – энг кўп кўрилганлар қаторига киритилган.

Охирги ўринни Oreo ва Sony билан шартномалар тузган Спенсер Икс (1,2 млн доллар) эгаллайди.

loading...