МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: Қарши шаҳар бўлими бошлиғининг хатти-ҳаракатларига хизмат текшируви тайинланди!

0

Жорий йилнинг 7 август куни ижтимоий тармоқларда Бюронинг Қарши шахар бўлими бошлиғи У.Элмуродовнинг ИИБ ходими билан суҳбатда хақоратли сўзларни ишлатганлиги тўғрисидаги ведиоёзув жойлаштирилди ва у турли мунозараларга сабаб бўлди.
Ҳолат зудлик билиб ўрганилиб, МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи У.Элмуродов Қашқадарё вилоятидаги маъмурий биноларининг бирига борганида, уни ИИБ Қўриқлаш хизмати ходимлари бинога киргизмаганлиги сабабли, ҳақоратли сўзларни ишлатганлиги маълум бўлди.
Мазкур холат юзасидан 07.08.2020 йилда Бюронинг Қарши шахар бўлими бошлиғи У.Элмуродовга нисбатан хизмат текшируви харакатлари тайинланган бўлиб, текширув натижасига кўра айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи қатъиятлик билан ҳал этилади.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси

loading...