Минскда Тихановскаянинг сайлов штаби бошлиғи микроавтобусга чиқариб олиб кетилди

0

Минскда Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаянинг сайлов штаби бошлиғи Мария Мороз ушланди, деб хабар берди номзоднинг ишончли вакили Ольга Ковалькова.

Унинг сўзларини Тихановская ҳам тасдиқлаган.

Светлана Тихановскаянинг «Страна для жизни» Telegram-каналида Мария Морознинг олиб кетилиши тасвирланган видеолавҳа жойланди.

Ковалькованинг сўзларига кўра, Морознинг олиб кетилиши сабаби номаълум.

6 август куни ҳам Мария Мороз ИИВ ходимлари томонидан олиб кетилгани, бир оздан сўнг қўйиб юборилгани хабар қилинганди.

Беларусда президентлик сайловлари 9 августда бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси беш киши – Андрей Дмитриев, Анна Канопацкая, Александр Лукашенко, Светлана Тихановская, Сергей Череченлар номзодини рўйхатга олган.

loading...