Навоийда машина таъмирловчи уста устозини ўлдириб қўйди. Улар маст ҳолда жанжаллашиб қолган

0

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида яшовчи шогирд устози билан жанжаллашиб қолиб, уни уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда туман ИИБ терговчиси Хуршид Абдумуродов маълумотига асосланиб, «Daryo.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, Учқудуқ тумани фуқаролари — 32 ёшли У.У. ҳамда 62 ёшли В.М. узоқ йиллардан буён устоз-шогирд сифатида автомашиналарни таъмирлаб келган.

2020 йилнинг 2 август куни соат тахминан 22:30 да устоз ҳамда шогирд туманнинг «Дўстлик» маҳалласида жойлашган гаражда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзаро жанжаллашиб қолган. Маст ҳолда бўлган У.У. икки нафар фарзанднинг отаси, устози В.М.ни уриб, дўппослаган.

Аёвсиз калтакланган В.М. ўз вақтида тез тиббий ёрдам чақирилмагани оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

loading...