Тайванликлар парвозларни соғинганидан «ҳеч қаерга» учмоқда. Улар самолётга ўтириб ҳавода айланади ва уйга қайтади

0

Авиакомпаниянинг маълум қилишича, савдолар бошланиши билан рейс учун мўлжалланган 188 та чиптанинг барчаси сотилган. Юқори талабдан илҳомланган авиаташувчи иккинчи турни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Самолёт 7 август куни ҳавога кўтарилиб, Тайваннинг шарқий қирғоқлари томон учади. Ундан сўнг Филиппин томон ҳаракатланиб, яна аэропортга қайтиб келади. Йўловчилар парвоз вақтида «Мишлен» юлдузига эга рестораннинг бош ошпази томонидан тайёрланган Осиё ошхонасининг таомларидан тановул қилишлари мумкин.

Эконом класс учун уч соатли саёҳат чиптаси 160 доллар. Бизнес класс чиптаси меҳмонхонада икки кунлик дам олишни ҳам ўз ичига олади — нархи икки кишига 710 доллар.

Бундан ташқари, EVA Air  авиакомпанияси ҳам 8 август — Оталар кунига режалаштирилган шу турдаги рейси учун 309 та чипта сотган. Таъкидланишича, China Airlines авиакомпанияси ҳам шу каби рейсларни таклиф этмоқда.

loading...