Тест синовлари 2 сентябрда бошланади

0

ОТМларга кириш имтиҳонлари 2 сентябрдан бошлаб, 2 ҳафта давомида ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг сўзларига кўра, август ойида тест синовлари ўтказиладиган жойларни жиҳозлаш (стол-стуллар, таблолар қўйиш, видеокузатув ўрнатиш ва ҳ.к.) ишлари амалга оширилади.

Тест синовлари очиқ стадионларда, кунига 2 сменада ташкил этилади. Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевнинг маълум қилишича, тест синовларини ўтказиш учун республикадаги 155та стадион ўрганиб чиқилиб, улардан 40га яқини танлаб олинган.

Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, имтиҳонлар куннинг қулай вақтида ўтказилиши, лозим бўлган ҳолларда абитуриентлар соябонлар билан таъминланиши маълум қилинди.

loading...