Бразилияда коронавируснинг 100 минг қурбони шарафига уч кунлик мотам эълон қилинди

0

«Бразилияликларнинг дардига ҳамдардлик белгиси сифатида ва коронавирусдан вафот этган 100 минг кишининг ҳар бири шарафига Олий суд уч кунлик расмий мотам ҳақида қарор чиқарди», — дейилади ахборотда.

Суд ахборотида алоҳида таъкидланишича, бу каби фожиа Бразилия тарихида бўлган эмас.

Аввалроқ Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 905 кишига кўпайиб, 100 477 нафарга етганини маълум қилган эди. Жами касалланиш ҳолатлари сони эса 3 миллиондан ошган.

АҚШдаги Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Бразилия коронавирус беморлари ва қурбонлари сони бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналади — у бу борада фақат АҚШдан ортда қолган ҳолда, дунёда иккинчи.

Қайд этиш жоиз, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 5 миллион кишидан ошган.

loading...