Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар даволанаётган меҳмонхонада ёнғин чиқди

0

нғин тонгги соат 5 атрофида бошланган. Воқеа оқибатида яна 20 киши жароҳат олиб, бошқа шифохоналарга ўтказилган. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Ёнғин вақтида госпиталда 30 бемор даволанишда бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган. Ёнғин оқибатида 6-қаватли меҳмонхона подъездларидан бирининг биринчи ва иккинчи қавати тўлиқ вайрон бўлган.

Айни вақтда Андхра-Прадеш коронавирусга чалинганлар сони бўйича Ҳиндистон штатлари ўртасида 2-ўринда турибди. Бу ерда 84 мингдан кўпроқ одам коронавирусдан даволанмоқда, 120 мингдан кўпроқ одам соғайиб кетган, 1,8 минг киши эса вирусдан вафот этган.

Охирги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 2,1 млндан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 43,5 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Мамлакат коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда 3-ўринни эгалламоқда.

loading...