Ҳонгконгда мухолифатчи медиамагнат Жимми Лай ҳибсга олинди

0

South China Morning Post нашри маълумотларига кўра, мультимиллионер Коулун яриморолидаги уйида миллий хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи янги махсус бўлинма ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Маълум қилинишича, Лай 2019 йилда Ҳонгконгда экстрадиция ҳақидаги қонунга тузатмалар киритилгандан кейин ҳукуматга қарши авж олган намойишларни қўллаб-қувватлаган ва унинг ташкилотчиларидан бири ҳисобланади.

“Пинго жибао” газетаси эгаси ҳисобланган магнат АҚШ сиёсий элитаси билан яқин алоқаларни қўллаб-қувватлайди.

Ҳонгконгла миллий хавфсизликни таъминлаш ҳақидаги қонун 30 июнда Халқ вакиллари Умумхитой йиғини доимий қўмитаси томонидан қабул қилинган. Ушбу қонун айирмачилик, террорчилик, давлат ҳокимиятига путур етказиш, хорижий кучлар билан тил бириктириш каби жиноятларнинг олдини олишга қаратилган ва бу жиноятлар учун олий жазо сифатида умрбод қамоқ жазосини кўзда тутади.

loading...