Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари “Халқаро армия ўйинлари – 2020”га етиб келди

0

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари «Халқаро армия ўйинлари – 2020»га етиб келди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Халқаро армия ўйинларига кетиш тайёргарлиги Чирчиқ полигонида бўлиб ўтди.

Мусобақага кетиш олдидан мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов ҳар бир жамоа билан алоҳида суҳбатлашди, йўл-йўриқлар кўрсатиб, омад тилади.

Москва шаҳрига етиб келган, халқаро армия ўйинларида фақат фахрли ўринларни эгаллашни мақсад қилган ҳарбий хизматчилар белгиланган ҳудудларга тақсимланди, дейилади хабарда.

loading...