Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

0

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Ушбу алмашув курслари 11 август кунидан кучга киради.

Унга кўра долларнинг расмий курси 21,85 сўмга кўтарилиб, бир доллар 10231,71 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 38 сўмга ошиб, 12059,09 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси эса 1,19 сўмга қимматлаган ва 1 рубль 138,65 сўмни ташкил этган.

Бугундан тижорат банклари бир АҚШ долларининг олди-сотдисини 10200-10280 сўм коридорида таклиф қилишни бошлаган.

loading...