Бола асраб олган машҳур актрисалар (фото)

0

Равина Тандон

90 йилларнинг машҳур актрисаси Равина Тандон ота-онасиз қолган амакиваччасининг Пужа ва Чая исмли қизларини асраб олган. Ўша пайтда актрисанинг ёши йигирма бирда, қизлар эса ўн бир ва саккиз ёшда эди.

Сушмита Сен

1994 йил “Коинот гўзали” совриндори бўлган машҳур актриса, ёлғиз она, шунингдек у жуда кўплаб мукофотлар эгаси. У икки қиз Рене ва Алисани тарбиясига олган. Актриса 24 ёшида она бўлганини энг доно қарор деб билади. Қизалоқ Ренени 2000 йилда асраб олган, ҳозир у 25 ёшда. Алисани 10 ёшлигида, 2010 йилда қиз қилиб олган.

Прити Зинта

Прити Зинта бир эмас, икки эмас, нақд ўттиз тўрт қизнинг онаси. Актриса 2009 йилдан буён “Она мўжиза” номли мактабни қўллаб-қувватлаб келади. Ушбу мактабда аҳолининг кам таминланган қатламларининг муҳтож болалари таҳсил олади. Прити қизларнинг овқатланиши, ўқиши ва тарбияси учун барча ҳаражатларни бўйнига олган.

Санни Леоне

2007 йил актриса Санни Леоне турмуш ўртоғи Дениел билан Ниша исмли икки яшар қизни асраб олди. Орадан бир йил ўтиб уларнинг эгизак ўғиллари дунёга келди.

Нилам Котхари

Ўзининг ажойиб фильмлари билан кўплаб томошабинларнинг қалбини забт этган Нилам Котхари анча олдин кинодан воз кечган ва дизайнерга айланган. Ҳозирда эса у она ролини ижро этмоқда. Нилам актёр Самир Сонига турмушга чиқди, аммо улар фарзанд кўрмади. 2013 йил бу жуфтлик Аҳана исмли қизни асраб олишган.

loading...