Олимлар коинотда янги юлдузлар туркумини аниқлади

0

Космик жисмлар фосфорга бой, шунингдек, таркибида магний, кремний, кислород, алюминий ва серий мавжуд.

Олимларнинг таъкидлашича, мазкур кашфиёт оламшумул ҳисобланади, чунки бу каби юлдузлар туркуми биринчи бор аниқланмоқда.

«Биз нафақат янги объектлар туркуми билан иш олиб боряпмиз, балки уларнинг кашф этилиши юлдузлар интерьерларида ҳосил бўладиган янги физик механизмлар ва ядровий реакцияларга йўл очади», — дейди тадқиқот гуруҳи раҳбари Томас Массерон.

Мутахассислар ҳозирда янги юлдузлар туркумини ўрганишга киришиб кетган ва улар қай тарзда эволюцияга учрагани ҳамда ўз ядроларида элементларни қандай синтезлашини тушинишга ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Савр юлдузлар туркумига кирувчи само кенглигида кутилганиданда кўпроқ сайёралар пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

loading...