Таиланд 2021 йилгача туристларни қабул қилмаслиги мумкин

0

Таиланд туризм бошқармаси (ТАТ) мамлакат туристлар учун 2021 йилгача ёпиқ туриши мумкинлигини маълум қилди. Қайд этилишича, қироллик ҳукумати коронавирус олиб кирилиши сабабли яна пандемия авж олишидан хавфсирамоқда, деб хабар берди TTG Asia портали.

«ТАТ раҳбари ўринбосари Чаттан Кунжара На Аюдхья Таиланд чегаралари қачон очилиши мумкинлиги борасида ҳеч қандай маълумот йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат бу масалага жуда эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда», – деб ёзади нашр.

Аюдхьянинг қайд этишича, бундай ноаниқлик мамлакат туризмига кучли салбий таъсир кўрсатади.

Таиланд ҳукумати пандемияни енгди деб ҳисобланган мамлакатлар, масалан Вьетнамда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилгани сабабли хавфсиз»туристик йўлаклар» ташкил этиш бўйича музокараларни тўхтатган.

ТАТ раҳбари Ютасак Супасорннинг сўзларига кўра, пандемияга қадар туризм соҳасида 4 млн киши хизмат қилган, аммо кейинги ярим йилда даромаднинг пасайиши натижасида ишсиз қолганлар сони 2,5 млн кишига етиши мумкин.

loading...